• Оналикдан маҳрум қилиш

    Ҳурматли адвокатлар маслаҳатингиз жуда зарур. Фарзандларимнинг онаси бир неча йил олдин фарзандларини ташлаб чет давлатга кетиб қолди, ундан шу йиллар ичида ҳеч қандай хабар бўлмади ва фарзандларидан ҳам хабар олмади. Унинг турмуш ўртоғи сифатида оналикдан маҳрум қилишларини сўраб судга мурожаат қилишим учун бу асос бўла оладими?

  • Абдурахмонова Хуршида Хасанжоновна

    Ҳурматли фуқаро судга аввалига дом-дараксиз бўлса бедарак йўқолган деб топишини сўрашингизни маслаҳат берардим, агарда даво талабингиз қаноатлантирилса кейинчалик оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун мурожаат этишингиз мумкин.

  • Жўраева Манзура Насриддиновна

    Аёлингиз 5 йил олдин Россия давлатига кетган экан ишлаш учун кетган бўлиши мумкин. Эр-хотинни муносабати алоҳида масала. Сиз фарзандларингизни таъминоти учун алимент ундиришни сўраб судга мурожаат қилинг. У ўз оналик мажбуриятини бажармаган ҳолатда суд уни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин. Агар у Россияда бўлса ҳам болаларининг таъминотига қарашиб турган бўлса оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиб бўлмайди.