• Икки фарзанд учун қанча миқдорда алимент белгиланади?

    Ҳурматли Адвокатлар! Икки фарзанд учун қанча миқдорда алимент белгиланади. Агар алимент кам белгиланган бўлса, алиментни кўриб чиқишлари учун МИБга ёки Судга мурожаат қилиш керакми? Қандай тартибда амалга ошириш мумкин.

  • Абдурахмонова Хуршида Хасанжоновна

    Ҳурматли фуқаро! икки фарзандингиз учун қарздорни топаётган ҳар қандай даромадини 1/3 қисми миқдорида алимент белгиланади. Қонун бўйича белгиланган миқдор. Буни кўпайтириш қийин. Лекин сизга ушбу алимент миқдори етмаса, қўшимча харажатлар учун судга даво киритишингиз мумкин.