• Амалий ёрдам беринг қайси судга, қандай талаб билан мурожаат қилсам бўлади.

    Хонадонимда ўрнатилган газ ҳисоблагичнинг кўрсаткичи 05.06.2018 йил ҳолатига 16093 м3ни ташкил этмоқда. Мен эса 16364 м3гача олдиндан тўлов қилганман. Аммо, туман МИБ ва газ корхонасининг “Биллингаз” дастурида 800.000 сўм қарз ва 2.000.000 сўм пеня мавжуд. Хонадонимга 2015 йил май ойида тумангаз ходимлари янги G-6 газ ҳисоблагичини қўйиб беришди. Шундай бўлса-да, 2018 йил апрелда МИБдан келиб, менга меъёр бўйича ҳисоб-китоб қилишиб, менга 913.662 сўм қарз ҳисоблашди ва бу ҳақда асоссиз равишда далолатнома расмийлаштиришди. Ҳисоб-китоблар ва квитанцияларга кўра менга улар қарз ҳисобланиши лозим аслида. Мен Маъмурий судга шикоят билан борган эдим. Бироқ, суд менга “Сизнинг шикоятингиз фуқаролик судига тааллуқли” - деб мени Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига юборди. Мен бир кун вақтимни йўқотиб, 2018 йил 1 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судига бордим. Аммо, бу судда ҳам менга “Сизнинг шикоятингиз маъмурий судга тегишли” - деб айтишди. Шу сабабли мен ҳозирда қайси суд боришни билмай турибман. Амалий ёрдам беринг қайси судга, қандай талаб билан мурожаат қилсам бўлади.

  • Абдурахмонова Хуршида Хасанжоновна

    Ҳурматли фуқаро! Агар МИБ ходимлари томонидан сизга нисбатан ноқонуний далолатнома тузилган бўлса, мансабдор шахсни ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан маъмурий судга ариза тартибида мурожаат этиб, тузилган далолатномани ноқонуний деб топишни сўрайсиз. Сизда мавжуд бўлган тўлов патталарини илова қилинг.