• Адвокатура тўғрисида

    Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонунига жорий этилган янгиликларга кўра, адвокат- давлат органлари, муассасалари ва корхоналарининг ходими сифатида фаолият юритиши мумкин. Ўз.Республикаси Президентининг 19.01.2017 йилдаги 2733-сонли қарори талабига кўра давлат муассаларида юридик хизмат ходими буйруқ асосида, меҳнат шартномаси тузган ҳолда қатъий белгиланган ойлик маош асосида иш фаолиятини юритади. Давлат органлари, муассасалари ва корхоналарида адвокатни юридик хизмат ходими сифатида хизматга жалб этиш ва тўлов тартиб қоидалари қандай амалга оширилади?

  • Жўраева Манзура Насриддиновна

    Хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилади. Шу асосга кўра тўлов амалга оширилади. Ҳозирча штат жадвали бўйича тўлов амалга оширилмайди. Қонунчилик йўлга қўйилмаган.

  • Нишанов Нодирбек Тургунбаевич

    Қолган ходимлар қай тартибда ойлик олаётган бўлса, адвокат мақомига эга бўлган ходимга ҳам шундай тартибда ойлик ҳисобланади.

  • Сулаймонова Гулнора Сулаймон Қизи

    Адвокатни давлат органлари, муассасалар ва корхоналарда юридик хизмати шартнома асосида, яъни адвокатнинг асосий фаолият кўрсатаётган.

    Бюро, фирма, ҳайъат билан адвокат юридик хизмат кўрсатаётган корхона ўртасида шартнома тузилиб, тўловлари пул ўтказиш йўли билан адвокатнинг асосий иш жойига ўтказилади, адвокат юридик хизмат кўрсатаётган корхонадан ойлик олишга ҳақли эмас, ойлик ҳисобламалари ҳам адвокатнинг фаолият кўрсатаётган тузилма ҳисобхоналаридан шартнома асосида ўтказилган пул маблағларидан ҳисобланиб, ушланмалари ушланиб ойлик сифатида берилади.