• Доимий рўйхатдан чиқариш қандай амалга оширилади?

    Оилам билан ажрашганимга 4 йилдан ошди, фарзандларим мен билан қолган. Собиқ турмуш ўртоғимни доимий пропискадан чиқариб ташламоқчиман. Чунки у фарзандларидан хабар ҳам олмай кетган. Қайси судга мурожаат қилишим керак ёки тартиби қандай? Ҳурматли Адвокатлар маслаҳатлар учун олдиндан раҳмат.

  • Абдурахмонова Хуршида Хасанжоновна

    Ҳурматли фуқаро! Агарда собиқ турмуш ўртоғингиз пропискаси турмушингиз давомида олинган уй-жойга қўйилган бўлса, уй рўйхатидан учиришингизга йўл қўйилмайди.

    Шунингдек, уй-жой собиқ турмуш ўртоғингиз билан никоҳга киришгунгача бўлган уй-жой бўлса, мулкдор судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, уй рўйхатидан суднинг қарори билан учиришингиз мумкин. Уй-жой жойлашган туман Фуқаролик судига мурожаат қиласиз.