• Ажрим Алимент

    Ассалому алайкум! Ҳурматли адвокатлар! Маслаҳатингиз жуда зарур! Савол: Алиментни ўз вақтида тўласам, қонун томонлама болани кўриш ҳуқуқига эга бўламанми ва неча марта бир ойда.

  • Иминчаев Рамзибек Абдикаюмович

    Ўзбекистон Республикаси ОКнинг 73-моддасига мувофиқ ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Шу модданинг - қисмига кўра ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга эканлиги қонунда белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 76-моддасига кўра, боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

    Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўришишга, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги қонунда кўрсатилган. Агар турмуш ўртоғингиз томонидан фарзандингизни кўрсатмаган холларда фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин.