OQLOVCHI.UZ – бу муайян масаланинг тез ва аниқ ечимини изловчилар, ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёжи бўлганлар ва шундай шахсларга ёрдам беришга лаёқатли бўлган адвокатлар учун махсус порталдир. 

OQLOVCHI.UZ ПОРТАЛИНИНГ МАҚСАДИ: 

- жисмоний ва юридик шахслар учун тез ва қулай усулда тажрибали адвокатлардан сифатли ва самарали ҳуқуқий ёрдам олиш, ҳуқуқий билимларини ошириш имкониятини яратиш; 

- адвокатлар учун билим ва тажрибаларини намоён қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолликларини ошириш шароитини яратиш. Oqlovchi.uz портали жисмоний ва юридик шахслар ҳамда адвокатларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади. 

ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН: 

- ўзи ҳуқуқий ечимини излаётган масалада билим ва тажрибага эга бўлган адвокатни тез ва қулай усулда топиш; 

- адвокатни унинг иш стажига, касбий фаолият йўналишларига, порталдаги мақолаларига, электрон саволларга берган жавобларига қараб танлаш; 

- адвокат билан муносабатга киришиши учун лозим бўлган барча маълумотларини олиш ва воситачиларсиз тўғридан-тўғри боғланиш; 

- порталдаги маълумотлар базаси, яъни савол-жавоблар, мақолалар, янгиликлар билан танишган ҳолда адвокатларга савол йўлламасдан ҳам ўзини қизиқтирган ҳуқуқий саволларга жавоб топиш; 

- адвокат ҳузурига ташриф буюрмасдан, масофадан турган ҳолда ундан ҳуқуқий маслаҳат олиш (мисол учун -Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро портал орқали ўз саволини йўллаши ва республиканинг исталган ҳудудидаги порталда рўйхатдан ўтган адвокатлар унга ҳуқуқий маслаҳат беришлари мумкин.);

- ўзи яшаб турган ҳудуддан бошқа ерлардаги адвокатлар ҳақида маълумот олиш, улар билан боғланиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш (мисол учун -Хоразм вилоятидаги жисмоний ёки юридик шахс Фарғона вилоятида судда ёки бошқа орган олдида ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиши лозим бўлганлиги сабабли Фарғона вилоятида фаолият юритувчи адвокат хизматига муҳтож. Бунинг учун у Фарғона вилоятига бормасдан Oqlovchi.uz портали орқали Фарғона вилоятида фаолият юритувчи адвокатлар ҳақида маълумот олиши, улар билан мулоқот қилиши ва талабига жавоб берувчи адвокатни топиши мумкин). Унутманг, ҳуқуқий масаланинг ечимини топишда тўғри йўлни кўрсатувчи шахс – бу АДВОКАТдир!!! 

АДВОКАТЛАР УЧУН: 

- портал орқали жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам бериш, ҳуқуқий масалалар юзасидан мақолалар чоп этиш, ўз касбдошлари билан амалий ва назарий масалалар хусусида фикр алмашиш, порталда чоп этилган мақолаларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш, порталга ўзи ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш орқали касбий маҳоратини, билим ва тажрибасини намоён қилиш;

- ўз касбий маҳоратини, билим ва тажрибасини намоён қилиш орқали мижозларни жалб қилиш;

- фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда бевосита иштирок этиш. Ҳурматли адвокатлар, порталимиз имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзингизни намоён қилинг!!! Изоҳ: мазкур лойиҳа Ўзбекистон Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.