Текширишларда адвокат иштироки

Текширишларда адвокат иштироки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳусусий мулк, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқлар бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил Фармонида “қўзғатилган жиноий ишлар муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъект жалб этган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу ҳуқуқнинг рад этилиш ҳолатлар бундан мустасно) амалга оширилади” деб тартиб белгиланган.

Шу муносабат билан кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик тараққий эттиришга маҳаллий давлат ҳокимияти идоралар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар масъул ходимлари жиддий эътибор қаратиб, тадбиркорликни қўллаб қувватлашлари керак. Мамлакатимизда тадбиркорликни ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида ваколатли идоралар томонидан кўплаб қонунлар ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинаётганлиги шундан далолатдир.

2016 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Миллий хавсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг қўшма қарори билан қўзғатилган жиноий ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Низомга кўра Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 39-моддасига мувофиқ, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича текширишлар уларни ўтказишнинг барча босқичларида тадбиркорлик субъектларининг ваколатли вакиллари томонидан жалб этилган адвокатлар иштирок этган ҳолда амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакили текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор билан таништирилгандан сўнг, унга адвокат жалб этиш ҳуқуқи тушунтирилади, бу ҳақда баённома тузилади. Текшириш бошланишидан олдин, текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан тадбиркорлик субъектининг ваколатли жалб этиш ёки унинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилади. Бу ҳақда баённома тузилади. Бунда адвокат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқининг рад этилиши тадбиркорлик субъекти томонидан текширишнинг кейинги босқичларига адвокатни жалб этиш учун монелик қилмайди. Агар тадбиркорлик субъекти томонидан адвокатни жалб этиш истаги билдирилган бўлса, текширишни бошлаш адвокат етиб келгунга қадар йигирма тўрт соат ўтгандан кейин тадбиркорлик субъектини ҳимоя қилишга киришмаган тақдирда, текшириш унинг иштирокисиз бошланади. Тадбиркорлик субъекти жиноят иши бўйича гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишга жалб этилган тақдирда, уни адвокат билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси нормалари асосида амалга оиширилади. Низомга асосан суриштирув ва тергов органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги асос бўлади. Бунда текшириш тадбиркорлик субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятини қамраб олиши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишлари, шу жумладан, муқобил текширишлар ўтказилишидан олдин, тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор тақдим қилинади ва унинг нусхаси унга имзоси қўйилган ҳолда топширилади. Текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор жиноят иши юритуви учун маъсул бўлган шахс томонидан имзоланган ва суриштирув ёки тергов органининг герли муҳри қўйилган бўлиши лозим.


Ботир Исохожаев

“Адолат қўрғони”

адвокатлар ҳайъати адвокат стажёри

Изоҳлар

Изоҳ ёзилмаган...