Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида

Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида

Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида


   Адлия вазирлиги 2018 йил 6 январда Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи тасдиқланди.

   Ушбу буйруқда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шакллари қуйидаги шаклда тулдириш кўрсатиб ўтилган:

Тасдиқланган статистик маълумотлар шакллари адвокатлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тўлдирилиши;

ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги йиллик статистик маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига 10 январгача тақдим қилиниши;

статистик маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгарлик адвокатлик тузилмасининг раҳбари ва тегишли адвокатга, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилиниши учун жавобгарлик адвокатлик тузилмасининг раҳбарига юкланиши таклифи маъқулланишини кўрсатиб ўтилган.

   Шунингдек, адвокатлик тузилмалари статистик маълумотлар шаклларини электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг расмий сайти орқали тақдим этадилар деб кўрсатиб ўтилган.

   Мазкур буйруқ кучга кирган кундан эътиборан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб топилиши таъкидланган.


                                                                  

Изоҳлар

Изоҳ ёзилмаган...